Санкт-Петербург
(812) 389-53-74
English
Suomi
China
Узбекским
О КОМПАНИИ         УСЛУГИ         СТОИМОСТЬ         ОТЗЫВЫ         ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО         ВОПРОС-ОТВЕТ         КОНТАКТЫ
  • Комиссия за человека от 900 руб. в месяц
  • Вывод персонала за штат от  1 человека
АУТСТАФФИНГ ЛИЗИНГ ПЕРСОНАЛА МИГРАЦИОННЫЙ АУТСОРСИНГ РАБОЧАЯ ВИЗА ЮРИДИЧЕСКИЕ УСЛУГИ ОХРАНА ТРУДА
БЛИЖНЕЕ ЗАРУБЕЖЬЕ
ДАЛЬНЕЕ ЗАРУБЕЖЬЕ
Нас выбирают

Россияда ишлаш қандай қилиб, бу масалани ҳал қилиб яна қўшимча даромадга эга бўлиш мумкин

Меҳнат «мигранти» учун («мигрант» бу сўз ўз ватанидан ташқарига чиққан одам маъносини билдиради, яъни ўзбек тилида бу сўзга якин сўз «мусофир» сўзи), яъни энди мусофир учун нихоятда зарур бўлган масала Россия Федерациясида қонуний равишда жойлашиш, ФМС текширувларидан кўркмаслик, полициядан қочиб юрмаслик, ва тинч-осойишта бу ерда яшаш ва ишлаш. Бундай холатга эришиш учун, биринчи навбатда қонун асосида тўгри расмийлаштирилган хужжатларга боғлик. Агарда хужжатлар жойида бўлса унда полиция ва ФМС томонидан «мусофирларга» нисбатан эътирозлар булмайди. Нотўгри расмийлаштирилган хужжатлар кўпинча оқибатда бизни хамюртларимизни Россиядан ташқарига чиқариб юборишларишга олиб келади ва узоқ  вақт  давомида Россияга қайтишга  ман этилади.

Мана энди қайси сабаблар бўйича нотўгри расмийлаштирилган хужжатлар бизни хамюртларимизни «депорт» қилишга олиб келади:

1) Биринчи  сабаб:  Агарда россияда миграция хисоботига турмаслик (яъни бу «Регистрация» деб аталади). Агарда сиз патент муддатини ўзгартирган тақдирда хам, сиз албатта дархол Россияда туриш муддатингизни хам узайтиришингиз лозим. Яъни сиз янгитдан, яна бир бор регистрацияни қилдиришингиз лозим. Вахоланки ушбу қонун борки, қайта регистрацияни қилдириш шарт эмас деган гапларга,  хеч кимга ишонманг. Қайта регистрация қилиш шарт.

2)   Иккинчи сабаб: Иш берувчига ишга жойлашиш пайтида миграция хисоботи варакасига ўзгартиришлар киритмалик. Яъни мехнат шартномасини тузгандан кейин яна бир бор янги регистрация қилиш лозим, ушбу регистрацияда янги иш берувчи тўгрисида маълумотлар бўлиши шарт.

3) Учинчи сабаб: - «Патент»да ёки «Ишлашга руҳсатнома» (Разрешениеда) кўрсатилган касб бўйича ишламаслик . Мисол учун «патентда» «грузчик» деб кўрсатилган, вахоланки сиз «слесарь» бўлиб ишлаяпсиз. Ушбу холат мумкин эмас.

4) Тўртинчи сабаб: -«Патентда» кўрсатилмаган жойда (регионда) ишлаш. Мисол учун «патентда» «Ленинград области» кўрсатилган булса «Санкт-Петербург» регионида ишлаш. Бундай холат ҳам мумкин эмас.

5) Бешинчи сабаб: - Икки ва ундан ошган холдаги «административ жарима» тўловлари, яъни хар қандай қонунларни бузганлигингиз учун. Қонунчиликни бузиш мумкин эмас.

6) Олтинчи сабаб: Иш билан таъминловчи томонидан сиз билан тузилган мехнат шартномаси «иш берувчи» ва сизнинг ўртангизда тузилиши ва имзоланиши шарт. ФМС га уз вактида ёки умуман жўнатилмаса. Яъни мехнат шартномаси патент олинган муддатдан икки ой давомида ФМС га жўнатилиши шарт.

7) Еттинги сабаб – Агарда патент олинган кундан кейин ишга жойлашиш мудати 15-кундан ошиб кетса ёки ишдан бўшатилса патент «миграция хизмати» томонидан бекор қилинади.

Бу яна бир бор янгитдан Россия чегарасига чиқиб келиш кераклигини билдиради.

8) Саккизинги сабаб – Патент муддати тугагандан кейин ёки патент бекор қилингандан кейин – чет эл фуқароси Россиядан чиқиб кетмаган бўлса.

9) Агарда чет эл фукароси касал бўлиб шифохонага тушиб қолса ёки мехмонхонага жойлашган бўлса, у ердан чиккандан кейин, чиққан кунидаёқ УФМсдаги эски регистрациясини тикламаган бўлса.

Хужжатларни тўгри расмийлаштирилиши нафақат чет фуқаросига (яъни сизга) боғлик, аксинча бу холат иш берувгича хам боғлик (сизни ишга олаёятган) ёки иш берувчи сизни хужатларингизни расмийлаштиришга ишониб топширган «фирмага» хам боғлик. 

Афсуски,  хозирги даврда чет эл фуқароларини хужжатларини расмийлаштиришни ўз зиммасига олган фирмалар (яъни чет-эл фуқароси ва иш билан таъминловчилар ишониб хужжатларини расмийлаштиришни топширган фирмалар алдаш холатлари учраб турибти.

Ушбу компаниялар, улар сони кам эмас, мусофирларни яъни “мигрантларни” хужжатларини расмийлаштириш учун пулини оладилар у лекин налогларни тўламайдилар, хужжатларни нотўғри расмийлаштирадилар, патентни ва регистрацияларни узайтириш муддатларига риоя қилмайдилар, бундай холат оқибатида чет эл фуқароларини Россида истиқомат ва меҳнат қилишини нолегал бўлишига олиб келади. Бу холат шу мазмунни билдирадики, ушбу чет эл фуқаросини жарималар, депортация кутади.

Россияга кириб келиш ман этилади, ишдан махрум бўлади, шу билан бирга даромаддан махрум бўлади ва оиласини боқиш имкониятини йўқотади. Агарда мусофирни (мигрантни) даровда депорт қилмасалар ҳам, унга ишонарли жойдан иш топилмайди, аксинча у мехнат бозорида алдовга учрайди, яъни ишни топадию, иш хаққини олишга келганда ололмаслиги мумкин. Бегона юртда сарсонгарчиликка учраган одам кўпга чидармиди?

Бунинг хаммаси фақатгина хужжатларни Россия қонунларига мос ҳолатда расмийлаштирилмаганлиги учун.

 Агарда сиз шундай ҳолатга тушмай десангиз, унда сизга иш берувчи сизни қонуний равишда ишга олишини ғамини ейишингиз лозим.

Яхшиси маслахатимиз сизга иш берувчини бизни олдимизга олиб келинг, бизку биласиз қандай қилиб чет эл фуқаросини хужжатларини қонун асосида ва ўз вақтида расмийлаштириш йўлларини топамиз, чунки бизнинг мақсадимиз унинг Россияда қонун асосида ишлашини, полиция ва миграция ходимларида қочмасдан юришини таъминлаш.

Бизнинг компания мана ўн йил давомида чет эл фуқароларини легаллаштириш  билан ихтисосланади, биз хужжатларни Россия Федерацияси қонунларига мос холатда расмийлаштиришни биламиз ва буни амалга ошириш қўлимиздан келади.

Кўпинча бизни тажрибамизда, ФМС хизматлари ташкилотни текшираётган пайтда, ушбу ташкилот биз билан ишлашини билгани билан текширувни тўхтатиб кетишади. Улар бизни жуда яхши билишади. Қайси жойда биз ишлаётган бўлсак , у ерда расмийлаштирилган хужжатларга ишончлари комил, у ерда уларга иш йўқ.

Бизнинг компаниямиз билан хамкорлик қилган ҳолатда, иш берувчи сизни ишга расмийлаштириш қийинчиликларидан қутилади, эхтимоли бўлган жарималардан қутилади, сиз эса Россияда бемалол осойишталик билан ишлашингиз мумкин. Яна бир нарсани айтишимиз лозимки, хар бирингиз

Юқоридаги қилинган иш оқибатида нафақат тўғри расмийлаштирилган хужжатларга эга бўлишидан ташқари, қўшимча ҳақ хам ишлаб олишингиз мумкин. Бунинг учун сиз ўз иш берувчингизнисизни бизнинг компанияга ишга расмийлаштиришга кўндиришингиз лозим. Бу холатда сизнинг иш берувчингиз нафақатки узлуқсиз ишлайдиган ишчиларга эга бўлади, ва легализация бош оғриғидан хам қутилади, ундан ташқари мигрантларни қонунсиз ишга жалб қилинганлиги учун ушланадиган катта жарималардан қутилади.

Агарда сиз факат чет эл фуқаролари ишлайдиган ташкилотни кадрлар бўлимида ишловчи ходимни телефонини хабар қилсангиз ҳам оиз пул мукофоти берилади, шартнома тузилган холда ва токи ушбу компания биз билан иш давом қилгунча хар ойлик мукофотга эга бўласиз.

Агарда биз билан шартнома тузишга тайёр бўлган иш берувчи шахсни олиб келсангиз унда сизнинг мукофотингиз миқдори яна хам ошади. Мукофотлаш миқдори сизнинг иш берувчи шахсингиз томонида бизнинг компанияга расмийлаштирилган одамлар миқдорига ҳам боғлиқдир

“Финвал” ташкилотига мурожаат қилинг – сиз нафақат  Россия Федерацияси қонунларига  мос расмийлаштирилган хужжатларга эга бўласиз ва бунинг оқибатида Россияда осойишта яшашингиз ва ишлашингиз мумкин, аксинча яна қушимча иш хақи олишга эга бўлишингиз.

Батафсиз маълумотга эга бўлмоқчи булсангиз, ушбу телефон рақамига қўнғироқ қилинг +7 950-020-87-86

ХОТИМА

Хурматли Хамюрларим, Сизларга ўз тажрибамга асосланиб, “Финвал” компаниясига мурожаат қилишингига маслахат берардим, чунки 10-йилданбери шу ташкилот орқалиРоссияда ишлайман. Энг асосий авзалликларини айтиб ўтмоқчиман:

1. Аввалламбор – ушбу ташкилот бошлиғи Романенко О.Н. халол одам.

2. Расмийлаштириш буйича ҳамма харакатлари уз химмасига олади, сиз фақат хизмат ҳаққини тўлайсиз холос

3. УФМС ташкилоти билан алоқаси мустахкам ва УФМС олдида обруга эга

4. Хозирги даврда “Разрешение” йўколиб, “Патентга” ўтиб расмийлаштириш олдингидан кўп мураккаблашди ва сизнинг ўзингиз ёки иш берувчи ташкилотлар ушбу масалани хал қилиш йўлларини билмайди ёки даромад орқасидан югуриб таваккал қилишади, оқибатда бизлар нихоятда сарсон бўламиз , лекин “Финвал” компанияси бу масалани мукаммал ўз вақтида хал қилиш қобилиятига эга

Менинг исмим Зафар ака ёшим 63-да , кўнғирок қилинг  +7 950-020-87-86.

 

 

 
СЕМИНАРЫ

29.01.16 Заемный труд в 2016 году: разрешен или запрещен? Как работать. 

 

 С 1 января 2016 года вступил в силу закон, ограничивающий применение заемного труда (аутстаффинга). Продолжит ли работать аутстаффинг  персонала в 2016 году? Как он будет осуществляться по новому законодательству? Как будет заключаться договор по предоставлению заемного труда? 

 

ВОПРОС-ОТВЕТ
Каков порядок присвоения иностранному рабочему статуса налогового резидента РФ?
Если работник организации является гражданином другой страны, то после оформления работодателем разрешения на привлечение и использование иностранного работника и заключения с ним трудового контракта перед бухгалтером встает вопрос, по какой ставке удерживать НДФЛ с доходов такого работника.
ВИДЕОБЛОГ
Медицинский полис для иностранных граждан
Медицинский полис для иностранных граждан
ПРЕССА О КОМПАНИИ
Олег Романенко: «Аутстаффинг от «А» до «Я» - реалии и перспективы услуги предоставления персонала в России»
Все началось в 2005 году, когда на глаза мне попалась статья о такой услуге как аутстаффинг. Я давно искал сферу бизнеса, которая бы приносила стабильный доход. Услуга аутстаффинг оказалась весьма привлекательной. С тех пор мною начались проработка документации, исследование рынка на предмет запуска услуги в нашей компании.
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ

Санкт-Петербург, ул. Шаумяна, 18
БЦ "Малая Охта"

Тел:
+7 (812) 389-53-74

МОСКВА

Москва, Леснорядский пер, 7
д. 10, оф. 14

Тел:
+7 (967) 976-89-42

Рабочая виза в Россию
Copyright © 2017 Компания "Финвал". Все права защищены.